“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади

0

Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади.

Фильм Президентимиз ташаббуси билан 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланган.

Сценарий муаллифлари Азамат Қоржовов ва Рашид Маликов, постановкачи режиссёр Рашид Маликов, постановкачи оператор Алексей Вензос, композитор Дмитрий Янов-Яновский, рассом Дониёр Абдураҳманов.

Маълумот учун, Президент ташаббуси билан қайта тикланган ва Кинематография томонидан ўтказилган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида “Тутқунлик” бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтган.

uzbekkinopress

loading...