Японияда “ўлим детектори” билан жиҳозланган уйлар ижарага берила бошланди

0

“Кодокуси” атамаси Японияда оммалашиб бормоқда. У ёлғизликда вафот этиш деган маънони англатади.

Айрим ҳолларда марҳумнинг жасади ҳафталаб уйида қолиб кетади, чунки мамлакатда ёлғизлик ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқи саналади ва уни бузишга ҳеч кимнинг хаққи йўқ.

Мамлакатда ёлғизликда вафот этаётганлар муаммоси пайдо бўлганини япон тилида шу маънони англатувчи камида учта сўз («кодокуси», «корицуси» ва «доккёси») борлигидан ҳам билса бўлади.

Ёлғизликда вафот этаётганлар, аввало, турар-жой ижараси билан шуғулланувчи компаниялар учун катта муаммоларни туғдиради. Чунки бундай уйлар нархи 10-20 фоизга тушиб кетади, бунинг устига уйни таъмирлаш харажатларини ҳам компания ўз зиммасига олади.

Шунинг учун ҳам кўплаб компаниялар ёлғиз одамларга уй беришни тўхтатиб қўйди. Аммо муаммонинг ечими сифатида риэлторлик агентликларидан бири ёлғиз қарияларга “ўлим детектори” билан жиҳозланган уйларни ижарага беришни бошлади. У электр қуввати сарфини ҳисоблайди.

Тахминан бир сутка давомида одатий харажат графигида ўзгаришлар бўлса, тизим уй эгасига қўнғироқ қилади. Агар жавоб бўлмаса, ижарага берувчига хат юбориб, уйни текширишни сўрайди.

kp.ru

loading...