Афғонистон собиқ президенти ва Миллий ярашиш олий кенгаши раҳбари Москвадаги учрашувда иштирок этади

0

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашиш олий кенгаши раҳбари Абдуллоҳ ва Абдуллоҳ Москвадаги учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳар иккала сиёсатчи таклифнома олган.
Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш мавзусига бағишланган “Москва формати” йиғилиши 20 октябрь кунига режалаштирилган.
Унга Афғонистондаги ҳукуматни эгаллаб олган “Толибон”* вакиллари ва айрим мамлакатларнинг расмийлари таклиф қилинган.

ria.ru

loading...