Балида юз берган зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди

0

Индонезия Бали оролининг Бангли ва Карангасаме ҳудудларида Рихтер шкаласи бўйича 4,8 баллик зилзила оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар бермоқда.

АҚШ Геологик хизмати хабарига кўра, зилзила маркази Бали маъмурий маркази Денпасар шимолий-шарқидан 43 километр узоқликда аниқланган. Маълумот учун, Денпасарда 897 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Айтилишича, зилзила оқибатида етти киши жароҳат олган.

Зилзила натижасида бир нечта уйлар вайрон бўлган. Оролнинг учта ҳудудида кўчки содир этилган. Энг кўп зарар кўрган сифатида Бангли райони айтилмоқда.

АҚШнинг цунамилардан огоҳлантириш миллий тизими зилзила оқибатида цунами юз бериши кутилмаётганини маълум қилган.

regnum.ru

 

loading...