“Барселона” Погбанинг трансферидан воз кечгани сабаби очиқланди

0

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг “Барселона”га ўтмаслиги маълум қилинди.

Қайд этилишича, Каталония клуби молиявий муаммолар туфайли Погбани ўз таркибига қўша олмайди. Шунингдек, франциялик ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” сафида йилига 17 миллион евро атрофида маош олади.

“Барселона” эса буни тўла олмаслиги, унинг агенти сўраётган комиссия пулини ҳам тўлашга қурби етмаслигини маълум қилган. Маълумот учун, Погба бу мавсумда АПЛда 8та ўйинда 7та голли узатмани амалга оширган.

sport.es

loading...