Гепатит Б билан касалланганман, коронавирусга қарши вакцина олсам бўладими?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

-Вакцинация инсон касаллик жараёнини бошдан кечираётганда амалга оширилмайди.

-Гепатит Б касаллигининг ўткир даврида эмлаш ўтказилмайди. Агар касаллик сурункали бўлиб, жигар ўз функциясини компенсация қилган бўлса, вакцинацияга рухсат берилади.

Касаллик даражаси ҳамда жигар ҳолатини текшириш учун шифокор гепатолог ёки терапевтга мурожаат қилишингиз лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...