«Lacetti» ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

0

Қашқадарё вилояти Косон туманида катта тезликда ҳаракатланган «Lacetti» қурилиш ишлари олиб борилаётган кўприк устидан қулаб тушди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, туманнинг Ушоқтепа қишлоғида 8 октябрь куни тунги соат тахминан 2:00 да «Lacetti» автомашинаси катта тезликда ҳаракатлангани туфайли кўприкдан қулаб тушган. Оқибатда автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

loading...