“Пахтакор” Ўзбекистон Суперлигаси-2021 чемпионига айланди

0

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби муддатидан олдин Ўзбекистон Суперлигаси чемпионлигини қўлга киритди.

“Шерлар” 22-турида “Қизилқум”ни ўз майдонида 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ҳамда очколари сонини 54тага етказиб олди. Шу тариқа, “Пахтакор” муддатидан олдин чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, “Пахтакор” кетма-кет уч йилдирки, мамлакат чемпионлигини қўлга киритмоқда. Бу клубнинг 14 чемпионлиги ҳисобланади.

loading...