Қашқадарёда мактаб қизлари ўртасида катта жанжал юз берди.

0

Қашқадарёда мактаб қизлари ўртасида катта жанжал келиб чиқди.

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, уларнинг ўртасида аввалдан низолар бўлган. Шу боис уч мактаб – 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактабларининг 3 нафар юқори синф ўқувчилари бошқа бир мактаб биносига-мактабга боришади.

Шу орада улар гаплашаётган вақтларида жанжаллашиб қолишган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжални келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан ҳужжатлар расмийлаштириб олинган.

loading...