Қуруқ кўз синдроми қандай касаллик?

0

Шифокор Ҳилола Жумаева:

-Қуруқ кўз синдроми – кам миқдорда ёки сифатсиз суюқлик ишлаб чиқарилиши натижасида шох парда ва шиллиқ қаватларнинг шикастланиши билан кечадиган ҳолат бўлиб, бу ҳолатга қуруқ иқлим, кўзни узоқ вақт зўриқтириш (китоб ўқиш, телефон ишлатиш), контакт линзалардан фойдаланиш, кўриш гигиенасига риоя қилмаслик, аёлларда гормонал ўзгаришлар сабаб бўлади.

-Белгилари: кўз оғриши, қизиши, қизариш, оғирлик ва қуриши, ёруғликка сезувчанлик кузатилади.

-Касалликни даволаш учун офтальмологга мурожаат қилиш лозим.

«Соғлом ҳаёт»

loading...