Қува тумани прокурори 12 нафар боланинг суннат тўйини ўтказиб берди

0

Қува тумани прокурори, 2-сектор раҳбари О.Тошматов ташаббуси билан сектор ҳудудида истиқомат қилаётган кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 12 нафар фарзандларига суннат тўйи ўтказиб берди. Бу ҳақида Қува тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тантанали тўй тадбирида вилоят прокурори ўринбосарлари, Қува тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болаларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Тантанали тадбирда туман прокурори ҳамда ҳомийлар томонидан болаларга тўй сарпоси, уст-бош қилиб берилди, велосипедлар ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

Миллий анъаналаримиз қадрланган, эзгуликка йўғрилган бу каби хайрли ишлар юртдошларимиз қалбида меҳр-оқибат, саховат, одамийлик, эзгулик фазилатларини, шу билан бирга, уларнинг эртанги кунга бўлган умид ва ишончини мустаҳкамламоқда.

loading...