Россиядаги шаҳарда 16 киши спиртдан заҳарланиб вафот этди

0

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида таркибида метанол бўлган спиртни истеъмол қилиш оқибатида 16 киши вафот этди, деб хабар берди ТАСС.

Маълумот берилишича, улар қўлбола алкоголни шаҳар бозоридан сотиб олишган. Спирт сотувчиси қўлга олинган.

Регион соғлиқни сақлаш вазирлиги спирт истеъмол қилиш оқибатида вафот этганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирган.

Ўтган ҳафтада Оренбург области шарқида 67 киши қўлбола алкоголдан заҳарлангани хабар қилинганди. Уларнинг 35 нафари вафот этган.

loading...