Тожикистондан Ўзбекистонга автобус қатновлари қайта тикланяпти

0

Тожикистоннинг Asian Express фирмаси 18 октябрдан эътиборан Хўжанд – Тошкент – Хўжанд йўналиши бўйича автобуслар қатновини қайтадан бошлайди, дея хабар бермоқда AsiaPlus нашри.

Қатнов ҳар куни амалга оширилади. Чегарадан ўтишда йўловчилар коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатишлари керак. Сертификат бўлмаса, экспресс-тест топширишга тўғри келади.

Asian Express вакиллари кейинчалик талабдан келиб чиққан ҳолда қатновлар сони кунига икки-учтага етказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, 20 октябрдан эътиборан Тожикистоннинг Панжикентидан Самарқанд ва Бухорога ҳам автобус қатновлари бошланади. Рейсларни «Саёҳати Ҳафткўл» сайёҳлик компанияси амалга оширади.

loading...