Дахшат! Боғчада ўғирлик

0

Самарқанддаги боғчадан гўшт ўғирланиши: бош ошпаз ва мудира ишдан бўшатилиб, жиноий иш қўзғатилди.

 

Ижтимоий тармоқларда Пахтачи туманидаги боғчада гўшт ўғирлагани тасвирланган видео тарқалди.

 

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, тумандаги Ҳайит Элбеги маҳалласида жойлашган 28-сонли боғча бош ошпази Ў.А. пиширилган 4,7 кг гўштни олиб аввал кирхонага яшириб қўйган. Сўнг уни боғчанинг хўжалик мудираси М.Э.га берган.

 

У гўштни боғча ҳовлисидан олиб чиқиб кетаётганда уни тарбиячилар тўхтатиб қолишган.

 

Суҳбат ўтказилганда гўшт 28-боғча директори Ш.У.нинг топшириғи ва кўрсатмасига анчадан буён гўшт ўғирланиши маълум бўлган.

 

Ҳозир бош ошпаз Ў.А. ва хўжалик мудираси М.Э. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, боғча мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

loading...