Дилфуза Исмоилова ҳижобга кирмаслигининг сабабини айтди

0

«Катта кампир бўлганимда «модний» ўрайман», — дейди у

YouTube даги «Chotki TV» лойиҳасига берган интервьюсида ҳижобга кирмаганининг сабабини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, рўмол ўраб, кўйлак кийиб юриб, нотўғри иш қилишга қалби йўл қўймайди. Хонанда уйида куни бўйи 30 пора Қуръон айланишини айтди.

«Аллоҳ ёшлигимдан қалбимда бўлган. Агар гап рўмолда, кўйлакдан бўлганда, битта рўмол эмас, 10-15 рўмол ўрардим. Кўйлакларимни устма-уст кийган бўлардим. Шуни кийсам Жаннатий бўлардим деб. Инсон ўзи Жаннатий ҳолда бўлиши керак. Сизнинг кийимингиз, рўмолингиз ҳеч нарса бермайди. Рўмолни ўраб, кўйлак кийиб юриб нотўғри ишлар қилиб юришни менинг қалбим кўтармайди. Кунига 30 пора Қуръон айланади. Иймон-эътиқодда ўтирамиз. Кийимим билан ишингиз бўлмасин. Катта кампир бўлганимда ўрайман. Унда ҳам ‘модний’ ўрайман», — дейди у.

loading...