Очлик эълон қилган Саакашвилининг аҳволи ёмонлашгани маълум қилинди

0

Саакашвили ўзининг озод этилишини талаб қилиб, 17 кундан бери очликни давом эттирмоқда.

“Унинг аҳволи ёмонлашмоқда, бу маълум нарса эди. Бироқ Михаил Саакашвили очликни тўхтатмоқчи эмас ва руҳан жуда саботли”, деб айтган унинг шифокори.

Унинг таъкидлашича, Саакашвили базўр ҳаракатланмоқда, юзи оқариб кетган, бироқ ҳозирча унинг ҳолатига тиббий аралашувга эҳтиёж йўқ.

Саакашвили 29 сентябрда Украинадан Грузияга яширинча келган. 1 октябрда у Батумида ҳибсга олинган. Айни вақтда собиқ президент Рустави шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.

Саакашвили Грузияда бир нечта жиноий иш фигуранти ҳисобланади. Бироқ унинг ўзи ҳибсга олинишини ноқонуний, ўзига қўйилаётган айбловларни эса сохталаштирилган деб атамоқда.

interfax.ru

loading...