“ПСЖ”нинг уч нафар футболчиси “Лейпциг”га қарши ўйнамайди

0

“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар, ярим ҳимоячи Леандро Паредес ва ҳимоячи Серхио Рамос жароҳат туфайли “Лейпциг”га қарши Чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида ўйнамайди.

Клуб расмий сайти хабар беришича, Неймар Бразилия терма жамоаси йиғинидан қайтиб келганидан сўнг белида оғриқ ҳис қилмоқда. Паредес эса Аргентина терма жамоаси сафида жароҳат олган. Рамос эса “ПСЖ”га келиб қўшилганидан буён бирорта учрашувда майдонга тушмаган. Испаниялик футболчи жароҳатини ҳамон тикламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” эртага Чемпионлар лигаси доирасида “Лейпциг”га қарши баҳси Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

darakchi.uz

loading...