Селма Эргеч: «Тиббиёт яхши кўриб танлаган касбим эди, лекин ҳаёт тасодифлари мени суратга олиш майдончасига олиб келди»

0

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Селма Эргеч нафақат Туркияда, балки дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам таниқли актриса ҳисобланади. Ўзига хос истеъдодга эга Селма Re Touch Magаzine журналига берган интервьюсида бир қанча қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

«Тор кийим кийишни ёқтирмайман, кўпроқ қулай кийинишни яхши кўраман. Тез-тез second hand (ишлатилган, иккинчи қўл) кийимларини кияман, эски бўлса ҳам жуда яхши. Мен кийимга хизмат қилмайман, аксинча улар менга хизмат қилсин. Қисқаси, қулайлик тарафдориман», – дейди актриса.

«Нимани хоҳлайман биласизми? Куни бўйи баланд пошнада юришни. Буни жуда ажойиб ва чиройли деб биламан, ўзим эса пошнали туфлида атиги 10 дақиқагина тура оламан, холос».

«Гўшт истеъмол қилмайман. Иложи борича табиатга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қиламан. Мен ҳеч қачон пластик пакетлар ишлатмаганман. Эсимни таниганимдан буён ёнимда харид қилиш учун сумка олиб юраман».

«Тиббиёт яхши кўриб танлаган касбим эди, лекин ҳаёт тасодифлари мени суратга олиш майдончасига олиб келди. Вақти-вақти билан суратга тушсам-да, доимо тиббиётга қайтишни, бу соҳада фаолият олиб боришни ўйлайман. Албатта, актёрлик кафолатланмаган касб, шунинг учун оилам бу ғояни қабул қилди. Ўз ишимни ҳам жуда яхши кўраман, аммо тиббиёт соҳасида ишлай олмаётганлигим ҳамон юрагимда тошдек қолмоқда».

 

Селма – таниқли модель ва актриса. Унинг иштирокидаги «Муҳташам юз йил» ва «Осиё» фильмлари жаҳон миқёсида эътирофга сазовор бўлган. Актриса 2015 йилда тадбиркор Жан Оз билан турмуш қурган ва уларнинг Ясмин исмли қизи бор.

 

 

loading...