Шаҳзода қиз фарзанди бўлишини орзу қилади

0

Бироқ, йиллар ўтгани сайин ўғил болаларни тарбиялашнинг ўзи хос хусусиятлари борлигини тушунган.

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Шаҳзода болалигидан қиз фарзданди бўлишини орзу қилишини айтди.

Хонанданинг таъкидлашича, қиз фарзанд тарбиялаш унинг орзуси бўлган. Бироқ, унда биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам ўғил туғилган. Йиллар ўтгани сайин ўғил болаларни тарбиялашнинг ҳам ўзгача хусусиятлари, афзалликлари борлигини тушуна бошлаган.

«Доимо ўзимни таниганимдан буён чиройли қизалоқларга оналик қилишни истаганман. Биринчи фарзандим Салиҳ туғилган. Иккинчиси ҳам ўғил ва бу яхши. Жуда чиройли ва ўзгача ўғил — Халид туғилган. Алҳамдулиллаҳ, менда икки ажойиб ўғил бор. Йиллар ўтгани сайин ўғил фарзандларга оналик қилишнинг ўзгача жозибаси, ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари борлигини тушуна бошладим. Мен она сифатида ўғилларга аёлларни севишни ва ҳурмат қилишни ўргата оламан. Бу ҳақиқий эркак тарбиялашнинг энг чиройли имконияти. Бу жуда масъулиятли вазифа ва бизга бу вазифани уддалаш имконияти берилган», — дейди Шаҳзода.

loading...