Туркия АҚШ қирувчи самолётлари ўрнига Россия самолётларини сотиб олиши мумкинлиги маълум қилинди

0

Агар Вашингтон Анқарага F-16 қирувчи самолётларини сотмайдиган бўлса, Туркия Россиянинг Cу-35 ва Су-57 самолётларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Исмоил Демир маълум қилди.

«Агар F-16 самолётлари хариди жараёни натижа келтирмаса, Туркия муқобил йўлсиз қолмайди. Зарур бўлса, исталган вақтда Су-35 ва Су-57 мавзуси очилиши мумкин. Мудофаа саноатимиз хавфсизлигимизни таъминлаш учун барча нарсани амалга оширмоқда ва қўшимча нарса керак бўлса, ҳар доим йўлини топамиз»,— деди Демир.

17 октябр куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШ Анқара F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан четлатилганидан сўнг F-16 самолётларини сотиб олишни таклиф қилганини айтди.

2017 йил декабрда Россия ва Туркия С-400 зенит-ракета тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. АҚШ Туркияни ушбу шартномадан воз кечишга чақирган, 2019 йил апрелда Пентагон Туркияга F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш режасини бекор қилган.

loading...