Берлин Москва ва НАТО ўртасидаги муносабатларда «музлик даври» янада чўзилишини билдирди

0

Москванинг НАТОдаги доимий ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарори Россия ва альянс ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштиради, деди Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас.

Мааснинг сўзларига кўра, Москванинг қарори шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада қийинлаштиради, бу Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларда «музлик даври» янада чўзилишига олиб келади.

Унинг айтишича, Берлин Москва билан НАТО доирасида мулоқот қилишга уринмоқда, аммо «афтидан, Россия бунга тайёр эмас».

vesti.ru

 

loading...