Британия Парламенти депутатини сайловчилар билан учрашувда ўлдиришди

0

Британ Парламенти Жамоатлар палатаси аъзоси Дэвид Эмесс сайловчилар билан учрашувда ўлдирилди, деб хабар бермоқда euronews ахборот агентлиги.

25 ёшли йигит Лондон шарқидаги Эссекс графлиги Ли-он-си шаҳри турар-жой массивидаги Белферс черковида сайловчилар билан учрашиш чоғида депутатнинг орқасига бир неча пичоқ санчди. Жиноятчи қўлга олинди. Унинг ҳаракатлари сабаби аниқланмоқда.

Бу Британия Парламентарийси тарихида охирги 5 йил ичида биринчи қотилликдир.

2016 йилда Лейбористлар депутати Жо Кокс қуролли шахслар томонидан Дидс яқинидаги Бёрсталл шаҳридаги қабулхона яқинида ўлдирилган.

euronews

loading...