«Энг улуғ меҳмонларга берилади». Бунёдбек Саидовга Қирғизистонда совға берилди

0

Хонанда уни уйга олиб кетишини айтган.

Хонанда Бунёдбек Саидовга Қирғизистонга ташрифи давомида кутилмаган совға берилди.

Артист 18 октябрь куни Қирғизистога борган ва ижодий гуруҳи билан меҳмон бўлган. Хонанда қўшни давлатда уни яхши кутиб олишганини таъкидлади. Шунингдек, меҳмондорчиликда олинган видеоларни мухлислари билан бўлишди. Унга кўра, Бунёдбек Саидовга мезбонлар қирғиз урф-одатига асосан совға — қўйнинг ёнбош қисмини берган.

Таъкидланишича, Қирғизистонда қўй ўн иккига бўлинади ва энг биринчи катта қисми энг улуғ меҳмонга берилади. Шу сабабли ҳам улар ушбу қисмни Бунёдбек Саидовга берган. Хонанда эса совғани уйга олиб кетишини айтган.

loading...