Эрдўғон: «Инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган “бир нечта”гина мамлакатлар марҳаматига, мурувватига қараб қолмаслиги керак»

0

Инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган “бир нечта”гина мамлакатлар марҳаматига, мурувватига қараб қолмаслиги керак, деди Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон.

Аввал ҳам Эрдўғон БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларини “бурчакка тиқиб қўйиш” бўйича йўл харитаси мавжудлигини маълум қилган эди. Бунда у мазкур ташкилотда бошқа иштирокчиларнинг ҳам ҳуқуқларини кенгайтиришни назарда тутган эди.

 

«Инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлган бир нечтагина мамлакатнинг мурувватига қараб қолмаслиги лозим. Дунё ўзгармоқда, дипломатия, савдо, халқаро муносабатлар тубдан қайта шаклланмоқда, Бундай шароитда глобал хавфсизлик архитектураси аввалгидай бўлиб қолишини тасаввур қилиб бўлмайди», – деди Эрдўғон Ангола парламентида сўзга чиқиб.

 

Хабарда Туркия раҳбарининг мазкур мамлакатга ташриф буюргани айтилмоқда.

 

Туркия етакчисининг фикрича, ўзгараётган вақт талабларига қулоқ солмаслик «Иккинчи жаҳон урушидан кейин юзага келган статус-кво келгусида ҳам сақланиб қолиниши қаттиқ ҳимоя қилинаётганини билдиради».

 

Шу билан бирга, Эрдўғоннинг қўшимча қилишича, «дунё бешликдан катта». Бунда у БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган бешта мамлакатни назарда тутмоқда.

loading...