Франция янги COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилди

0

Франциянинг Valneva SE биотехнологик компанияси янги инактивацияланган COVID-19 вакцинаси синовдан муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайти хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Буюк Британияда ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичида вакцина «AstraZeneca» билан таққосланган ва у барча асосий кўрсаткичлар бўйича инглиз препаратидан ошиб кетган.

 

4 мингдан ортиқ одам қатнашган синовлар натижаси шуни кўрсатдики, вакцинанинг иккинчи дозасидан икки ҳафта ўтгач, нейтраллаштирувчи антикорларнинг сероконверсия даражаси 95 фоиздан ошади.

 

«Valneva SE» энди ўз маҳсулотидан фойдаланиш учун Европа Иттифоқи ва Буюк Британия регуляторларидан рухсат сўрашни режалаштирмоқда.

loading...