Индира Мифтаҳова нима сабабдан тўйларга чиқмаслигини айтди

0

«Битта шу нарса мумкин эмасди», — дейди у.

Актриса, стeндaпер Индира Мифтаҳова YouTube’даги «Chotki TV» лойиҳасига берган интервьюсида тўйларга чиқмаслигининг сабабини айтди.

 

Унинг сўзларига кўра, санъаткор бўлишига қарамай, отаси тўйга чиқишга рухсат бермаган. Актриса унга фақат шу нарса мумкин бўлмаганини таъкидлади. Индира Мифтаҳова ҳозир бу таъқиқ турмуш ўртоғи томонидан қўйилганини айтди.

 

«Тўйдан олдин ижодда бўлсам ҳам, раҳматли отам тўйга чиқишга рухсат бермасди. Битта шу нарса мумкин эмасди. Тўйдан кейин турмуш ўртоғим таъқиқлади», — дейди Индира Мифтаҳова.

loading...