Каниза уйига келиб ундан интервью олмоқчи бўлган Лазизага таҳдид қилди

0

Хонанда аввалроқ Луиза Расуловага таҳдид қилган эди.

Хонанда Каниза ундан интервью олмоқчи бўлган журналист Лазизага таҳдид қилди.

 

Канизанинг сўзларига кўра, Лазиза унга телефон қилиб уйига бостириб келишини айтган. Бундан эса хонанданинг жаҳли чиққан ва уйига келадиган бўлса ёқиб юборишини айтиб, таҳдид қилган.

 

«Қойил одамларга нима бўляпти, мен тушунмадим. Ҳамма билса керак битта ёқимсиз Лазиза бор, ҳаммангиз танисангиз керак. Ундан жирканаман, қилиқлари жуда бемани. Бугун телефон қилибди. Уйимизга бостириб келаман дебди. Кимсан сен уйимга бостириб келасан, кўрсатувингга қўшиб ўзингни ҳам ёқаман. Қадамингни босма мени уйимга. Сенга мени гапим шу, меникига келишга қўрқ. Шунақа ёмон кўраман, ҳамманикига ўғрига ўхшаб бостириб келаверасан», — дейди хонанда.

loading...