Тез чарчаяпсизми? Ҳолсизмисиз? Унда бизга қулоқ тутинг!..

0

Чарчоқ, ҳолсизлик ва кайфият ёмонлашишидан ташқари кузда авитаминоз ёки гиповитаминоз ҳам кузатилади. Мутахассис шифокор Албина Долганюк организмга бу вақтда қандай ёрдам бериш мумкинлиги ҳақида маълумот бериб ўтади.

 

Парҳезли муолажа

 

Рационда соғлом, ранг-баранг, ёғ, оқсил ва мураккаб углевод ҳамда клетчаткалардан иборат балансли маҳсулотлар ўрин олишига эътибор қаратинг. Кузги таомнома витамин, микроэлементлар ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган антиоксидантларга бой бўлишига эътибор беринг. Таркибида C витамин, рух моддаси, магний ва омега-3 ёғ кислотасига бой маҳсулотларга эътибор қаратинг.

 

Соғлом турмуш тарзи

 

Биринчи навбатда чекиш ва спиртли ичимликлардан воз кечинг. Кейин эса рационни кўриб чиқинг, тоз ҳавода сайр қилинг, спорт билан шуғулланинг. Сув баланси меъёрда бўлишига эътибор қаратинг.

 

Кунингизни тартиб билан режалаштиринг

 

7-8 соат тўлиқ ухлашга ҳаракат қилинг. Профилактика мақсадида поливитаминли, минерал ва микроэлементларга бой комплекслар қабул қилса ҳам бўлади. Шу билан бирга ўзбошимчалик қилмаслик, шифокор кўрсатмасига амал қилиш зарур. Витаминлар етишмаслиги организмнинг максимал даражада сусайганида кузатилади. Бу айниқса, болалик, ўсмирлик ва ҳомиладорлик ҳамда лактация даврида сезилади.

 

Ҳар бир витаминнинг етишмаслиги турлича намоён бўлади. Масалан, А витамин етишмаганда кўриш қобилиятида муаммо, терининг қуриши, тишлар сарғайиши кузатилади. Ушбу танқисликни қоплаш учун ушбу витаминга бой маҳсулотлар: жигар гўшти, денгиз маҳсулотлари, қорағат, ўрик, сабзи ва исмалоқни канда қилмаслик керак.

 

B1 витамини етишмаганда эса терининг қуриши ва қичиши кузатилади. Мушакларнинг заифлашишим юрак ритмининг бузилиши, нафас олиш билан боғлиқ муаммолар ва иштаҳанинг ёмонлашиши бундан дарак беради. Шу сабаб хамиртурушли, нон маҳсулотлари, ун ва витаминли комплексларни қабул қилиш керак.

 

Вазн ва иштаҳанинг камайиши, шиллиқ қаватлар, терида муаммо кузатилиши, оғиз бўшлиғидаги яллиғланишлар B2 витаминининг етишмаслигидан дарак беради. Нўхат, гўшт ва сутда ушбу витамин бисёр бўлади. B6 витаминининг етишмаслиги ҳам энг кўп тарқалган муаммолардан саналади. Унинг танқислиги кўнгил айниши, мушакларнинг тортишиши ва психоз ривожланиши билан намоён бўлади. Тухум сариғи, жигар гўшти, печда пиширилган картошка, исмалоқ ва сабзи B6 витаминининг кони саналади.

 

C витаминининг етишмаслиги милкларнинг қонаши, кариес, нафас ва ҳазм билан боғлиқ муаммолар, чарчоқ ва ҳолсизлик ҳамда ЎРВИ кузатилиши билан намоён бўлади. Даволаш учун рационда аскорбинка кислотасига бой мева ва сабзавотларни масалан, қорағат, помидор, исмалоқ ва наъматак, шунингдек, цитрус мевалар истеъмол қилиш керак.

 

D витаминининг етишмаслиги кариес, бўғимлардаги оғриқ, уйқу бузилиши, суякларнинг мўртлашиши ва гормонал муаммолар билан намоён бўлади. Ушбу витамин етишмовчилигини таркибида D витамини бисёр бўлган маҳсулотлар билан тўлдириш керак.

loading...