Толиблар БМТга 10 млн нафар болани полиомиелитга қарши эмлашга рухсат берди

0

Ноябрда Афғонистонда болаларни полиомиелитга қарши умуммиллий эмлаш ишлари бошланади. Эмлаш БМТнинг ЮНИСЕФ болалар фонди томонидан ўтказилади.

«Бу қарор бизга полиомиелитни тугатишда катта қадам ташлашга имкон беради. Бунинг учун Афғонистондаги ҳар бир оиладаги ҳар бир бола эмланиши шарт», — деди ЮНИСЕФнинг Афғонистондаги вакили Эрве Людовик де Лис.

Фонднинг маълумот беришича, «Толибон» ушбу кампанияни тўлиқ қўллаб-қувватлаган.

Вакцинация уйларда ўтказилади ва беш ёшгача бўлган қарийб 10 млн нафар болани қамраб олади.

РБК

loading...