Туркия 10 мамлакатдан ўз элчиларини чақиртириб олди

0

Туркия ташқи ишлар вазирлиги ҳуқуқ ҳимоячиси Усмон Кавалани озод қилиш тўғрисидаги чақириқлар сабабли 10 мамлакатдан элчиларини чақиртириб олди, деб хабар берди «Дейли Ҳуррият» нашри.

Манбаларнинг айтишича, Германия, Дания, Финландия, Франция, Нидерландия, Швеция, Канада, Норвегия, Янги Зеландия ва АҚШдаги элчилар бу мамлакатлар дипломатик миссияларининг Twitter’ида Кавалани озод қилиш тўғрисидаги чақириқлар жойлаштирилганидан сўнг чақиртириб олинган.

«Бизнинг мамлакатимизда ишлаётган дипломатларнинг Туркия суд тизимига таъсир кўрсатишга чақирилган баёнотларини қабул қилиб бўлмайди», — дея «Адолат ва тараққиёт» партияси матбуот котиби Умар Челикнинг баёнотидан иқтибос келтиради газета.

Адлия вазири Абдулҳамид Гул дипломатлар ўзлари ишлаётган мамлакат суд тизимини ҳурмат қилишлари шартлигини таъкидлади.

«Конституциямизга мувофиқ, ҳеч бир элчи бизнинг судларга маслаҳат ёки буйруқ бера олмайди», — деди у.

Туркиялик тадбиркор, ҳуқуқ ҳимоячиси ва меценат Усмон Кавала 2017 йилда ҳибсга олинган. У 2013 йилда Гези паркидаги дарахтларни кесишда айбланган. У бу иш бўйича оқланган, аммо кейинроқ 2016 йилдаги давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганликда айбланган.

loading...