Ўткир Муҳаммадхўжаев марҳум устози Обид Асомовнинг ҳаётини сақлаб қолган

0

У Самарқанд сафари ҳақидаги хотирасини эслади.

Ўткир Муҳаммадхўжаев марҳум устози Обид Асомовнинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида гапириб берди

Актёр, телебошловчи Ўткир Муҳаммадхўжаев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомовнинг ҳаётини сақлаб қолгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Самарқанд сафаридан қайтишда содир бўлган. Ўша пайти Ўткир Муҳаммадхўжаев рулда бўлганини айтди. Актёр Обид Асомовнинг олди ўриндиқса ухлаётганини ва бирдан уйқусираб машинадан тушиб қолмоқчи бўлганини таъкидлади. Шу пайти телебошловчи рулни қўйиб юборган ва Обид Асомовнинг ҳаётини сақлаб қолганини сўзлаб берди.

 

«Самарқанддан келяпмиз. Орқада Ботир ака, Раҳматилла Мирзаев, олдида Обид ака ўтирибди. Мен рулда келяпман. ‘Nexia’ машинасида келяпмиз. Ухлаётган одам ўлик билан баробарда. Ўзи учун жавоб беролмайди. 140-150 тезликда келяпмиз. Бирдан тушида бир нарса кўрди шекилли, қўли билан ‘Nexia’нинг эшигини ушладида ўзини пастга қараб ташлади. Кучли тезлик билан келётган машинадан ўзини ёнбошлади. Энди у пайти тасаввур қилинг. Рулни қўйиб юбордим. Кўзингизнинг олдидан лента ўтиб кетади. Обид акани 3-4 нафар боласи, хотини, ота-онаси бор. Мен хушёр эдим. Аввало, Худонинг асрагани. Рулни қўйиб юбориб, орқасидан энгашиб, ёқасидан тутиб тортиб олдим. Обид ака уйғониб кетди. Нима гап деди. Қаерга кетяпсиз дедим. Ҳали ўзи тушунмаяпти. Машина ҳали тўхтамаган, эшик очиқ. Уйга кетяпман деди. Хўп, уйга машинада боринг пиёда юрманг дедим», — дейди актёр.

loading...