Ўзбекистонда асосан қайси ёшдагилар коронавирусга чалинаётгани маълум қилинди

0

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар ёш таснифига кўра ажратиб чиқилди. Бу бўйича маълумот ССВ томонидан тақдим этилди.

Маълумотга кўра, коронавирусга асосан 60 ёш ва ундан катталар (20 фоиз) чалинмоқда. Ундан сўнг 30 ёшдан 39 ёшгача бўлганлар – 19 фоизни, 14 ёшгача бўлганлар –16 фоизни, 20 ёшдан 29 ёшгача бўлганлар – 14 фоизни, 50 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар – 12 фоизни, 40 ёшдан 49 ёшгача бўлганлар – 13 фоизни ва 15 ёшдан 19 ёшгача бўлганлар – 6 фоизни ташкил қилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, ушбу статистик маълумот сентябрь ойи ва октябрнинг дастлабки 10 куни бўйича олинган. Ҳозирда Заингиотадаги 1- ва 2-шифохоналарда 224 нафар киши оғир аҳволда, 224 нафари ўта оғир аҳволда экани маълум қилинди. Бундан ташқари, шифохоналарда 172 нафар бемор 18 ёшгача бўлганлар ва 117 нафари ҳомиладор экани айтилмоқда.

loading...