Андрей Кортунов башорати: Россия ва НАТО ўртасида тез орада уруш бошланиши мумкин…

0

Россия ва НАТО ўртасидаги дипломатик можаро Биринчи жаҳон уруши олдидаги ҳолатга ўхшайди. Бу ҳақда Россия халқаро масалалар бўйича кенгаши директори Андрей Кортунов фикр билдирган.

Эксперт сўзларига кўра, олдинги вақтларда кўпчилик тез орада жанговар ҳаракатлар бошланиб кетишини олдиндан кўра билмаган.

«Етти йил можаро бўлмаган, энди эса ҳеч қачон бўлмайди ҳам. Кўпчилик Биринчи жаҳон уруши олдидан худди шундай ўйлашган», – дея таъкидлаган Кортунов.

Эксперт РФ ва шимолий атлантика альянси қуролли кучлари ўртасидаги ишчи алоқалар аҳамиятини қайд этиб ўтди.

Кортуновнинг фикрича, Россия ва НАТО муносабатларидаги можаро олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Россиянинг Альянс қошидаги ваколатхонаси ишининг тугатилиши билан – иккала томон ҳарбийлари ўртасида мулоқотлар тикланишига бўлган умид сўнди. Ушбу ҳолат ҳар қандай инқирозда салбий оқибат юз бериши хатарини кучайтиради, деб таъкидламоқда эксперт.

Кортуновнинг айтишича, РФ ва НАТО ўртасида муносабатлар ёмонлашуви октябр ойида бошланган. Бунга Альянснинг россиялик дипломатларни Брюсселдан чиқариб юбориш қарори сабаб бўлган эди. Бунда Пентагоннинг Украина ва Грузия НАТОга аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти ҳам муҳим роль ўйнади.

Кортуновнинг сўзларига кўра, НАТО Россия образидан асосий рақиб сифатида фойдаланишни хоҳламоқда.

Илгарироқ, РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров мамлакат 1 ноябрдан Альянс қошидаги ўз ваколатхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатаётгани ҳақида маълум қилган эди. Шунингдек, Россия ҳукумати Москвадаги НАТО ахборот бюросини ҳам ёпишни режалаштирмоқда.

Sputnik Тожикистон

loading...