Аёл психологияси

0

Эридан мамнун бўлиб турганида:

— Аваз! Авазчик! Турақолсинлар энди! Вой ўзимнинг асал боламдан! Вой ўзимнинг полвон боламдан! «Адажоним қани?» дейсизми? Адажонингиз ишга кетдилар. Авазжон ҳам «ишга» борадилар. Адажониси-чи, Авазжонга-чи, ка-а-аттакон шоколад олиб келадилар. Авазжон-чи адажонисига ўхшаган пахлавон йигит бўладилар… Вой, иштонча яна хўл бўлиб қоптику! Майли, ҳозир алмаштирамиз-да… Вой ўзимнинг тойчоғим!

 

Эридан хафа бўлиб турганида:

— Аваз! Ҳой Аваз! Тур ўрнингдан ялпайиб ётмай! Сенинг боғчангга мен боришим керакми? «Ада»лама! Аданг ишга кетди-да, гўрга борармиди?! Ие, иштонинг яна хўлми?! Сияман, десанг ўласанми, ҳўкиздек бола! Ариллама! Отангдан нима роҳат кўрди-му, сен нима каромат кўрсатардинг!

 

«Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китобидан 

 

 

loading...