Facebook ўз номини ўзгартирадими?!

0

Маълумотларга кўра, компаниянинг янги номи қатъий сир остида, ҳатто раҳбариятнинг ҳамма аъзолари бу ном қандайлигидан хабардор эмас.

Facebook компанияси келгуси ҳафтада ўз номини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Verge портали ўз манбасига таяниб хабар бермоқда, деб ёзади РИА Новости.

«Facebook келаси ҳафтада ўз номини ўзгартиради, бу ном унинг «метакоинот» тузилиши йўналишини акс эттирмоғи керак», – дейилади портал сайтида.

Ижтимоий тармоқ раҳбари Марк Цукерберг компания номи ўзгартирилишини ҳар йили ўтказиладиган Facebook Connect 28 октябр куни ҳар йили ўтказиладиган анжуман давомида муҳокама қилишни режалаштирмоқда, аммо ўзгаришлар ҳақида сал олдинроқ эълон қилиниши мумкин.

 

Портал маълумотларига кўра, компаниянинг янги номи қатъий сир остида, ҳатто раҳбариятнинг ҳамма аъзолари бу ном қандайлигидан хабардор эмас.

Facebook ижтимоий тармоғи 2004 йилнинг февралида 19 яшар америкалик талаба Марк Цукерберг томонидан яратилган. Штаб-квартираси Менло-Парк (Калифорния)да жойлашган. Facebook компаниясига шунингдек, Messenger, WhatsApp ва Instagram иловалари ҳам тегишлидир.

Цукерберг энг бой америкаликлар рўйхатида учинчи қаторни эгаллайди, сентябрь ойи бошида унинг бойлиги 134,5 миллиард долларга баҳоланган.

loading...