Фуқароларга уй олиб бериш ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро З.А. фуқаро К.нинг ишончига кириб, унга 2 000 АҚШ доллари эвазига уй олиш учун субсидия балларини йиғиб бериш орқали уй олиб беришни ваъда қилиб, шундан 100 АҚШ долларини олиб, қолган 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Бундан ташқари, З.А. 2020 йилда 8 нафар фуқарони танишлари орқали Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиалига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига уларнинг жами 19 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

loading...