Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ миллий терма жамоаси таркибига кирди

0

Бу ҳақда шахматчининг опаси, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси Ҳулкар Тоҳиржонова Facebook`даги саҳифаси орқали маълум қилди .

Гулруҳбегим Тоҳиржонова аёллар ўртасида бўлиб ўтган АҚШ чемпионатида 2-ўринни қўлга киритди. Бу билан ўзбекистонлик шахматчи АҚШ миллий терма жамоасидан жой эгаллади.

Маълумот учун, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳозирда АҚШда истиқомат қилмоқда.

Аввалроқ, опа-сингил шахматчиларнинг ўртанчаси Ҳулкар Тоҳиржонова Olamsport.com сайтига берган интервьюсида синглисини АҚШдаги Миссури университети шарафини ҳимоя қилиб, мусобақаларда иштирок этаётганини маълум қилган.

Ҳулкар Тоҳиржонова синглиси Ўзбекистон фуқароси эканлигини, лекин федерация ўзгарганини айтган эди.

loading...