«Калмар ўйини»ни фойдасини кўринг!

0

Жанубий Кореянинг бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришган «Калмар ўйини» сериали Netflix платформасига 891,1 миллион доллар фойда келтириши маълум бўлди, деб хабар беради PeopleTalk.

 

Сериални суратга олишга 21,4 миллион доллар, яъни ҳар бир эпизодга 2,4 миллион доллардан сарфланган.

 

Bloomberg’нинг Netflix ҳужжатларига таяниб ёзишича, сериални томоша қилиш учун бутун дунё бўйлаб одамлар жами 1,4 миллиард соатдан ортиқ вақт сарфлаган.

 

Платформанинг ўзи манба томонидан тақдим этилган материаллардан ҳайратда эмас. «Netflix компания ташқарисида ушбу кўрсаткичларни муҳокама қилмайди ва уларнинг ошкор этилишини ҳимоя қилиш борасида зарур чораларни кўради», — дейди платформа адвокати.

 

Аввалроқ Netflix «Калмар ўйини» сериалида кўрсатилган телефон рақамни ўзгартириши, унинг ҳақиқий эгасига ҳар куни минглаб қўнғироқлар бўлаётгани, Жанубий Корея провайдери «Калмар ўйини» сабаб томошабинлар оқими ортгани учун Netflix’ни судга бергани тўғрисида хабар берилганди.

loading...