Кобулда навбатдаги портлаш

0

Кобулда кучли портлаш содир бўлди, деб хабар беради Aamaj News гувоҳларга таяниб. Гувоҳларнинг айтишича, қурбонлар бор.

 

Портал маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат 20 октябрь, чоршанба куни пойтахтнинг Деҳмазанг туманида, чегара полицияси қароргоҳи биноси қаршисида содир бўлган.

 

Портлаш сабаблари аниқланмоқда. Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

loading...