Мол гўшти ва сабзавотлапдан ажойиб венгерча шўрва

0

Мол гўшти ва сабзавотларга бой венгерча шўрва инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали.

 

Керакли маҳсулотлар:

 

мол гўшти – 800-900 грамм;

ун – 2 ош қошиқ;

ўсимлик ёғи – 3-4 ош қошиқ;

пиёз – 2 дона;

саримсоқ – 3-4 бўлак;

томат пастаси – 2 ош қошиқ;

дафна барги – 2 дона;

сув – 2 500 мл;

картошка – 4-5 дона;

сабзи – 2-3 дона;

булғори қалампири – 2 дона;

кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

 

Мол гўшти бўлакларга бўлинади. Ун бир чой қошиқ туз ва мурч билан аралаштирилади. Сўнгра гўшт устидан сепилади.

Товада ёғ қиздирилиб, гўшт қизаргунга қадар пиширилади.

Сўнгра гўшт алоҳида идишга олиниб, товада тўғралган пиёз ва селдер 5-7 дақиқа давомида қовурилади. Устидан тўғралган саримсоқ қўшилади.

Гўшт, қалампир кукуни, зира, томат пастаси ва дафна барги қозонга солиниб, устидан сув қуйилади.

Тахминан бир ярим соат давомида қопқоғи ёпилган ҳолатда қайнатилади.

Қовурилган пиёз, картошка, сабзи ва булғори қалампири бўлакларга бўлиниб, бульонга солинади.

Сабзавотлар юмшоқ пишиши учун яна 20-25 дақиқа қайнатилади. Тайёр бўлишига 5 дақиқа қолган туз ва зираворлар сепилади.

Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар қўшилади.

loading...