Мьянмадаги тўнтаришда айбланиб ҳибсга олинган 5 минг маҳбус озод қилинади

0

Мьянма ҳукуматининг маълум қилишича, жорий йил февралдаги ҳарбий тўнтаришга қарши чиққан 5 минг киши озод этилади.
Ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллагандан сўнг минглаб кишилар ҳибсга олинганди.

Мьянма армия генерали Мин Аунг Ҳлаингнинг айтишича, 5 минг 600 нафардан зиёд маҳбус инсонпарварлик юзасидан озодликка чиқарилади.

Жануби-шарқий Осиё миллатлар бирлашмаси (АСЕАН), Мин Аунг Ҳлаинг ўрнига сиёсатчи бўлмаган вакил таклиф қилишга рози бўлди. Аунг Сан Суу Ки ҳукуматдан ағдарилгандан сўнг юзага келган тўқнашувлар оқибатида камида 1 минг 200 киши ҳалок бўлди, 7 минг 355 киши ҳибсга олинди, – дея хабар беради Сиёсий маҳбусларга ёрдам уюшмаси.

Генералнинг сўзларига кўра “маҳбуслар октябрь ойи охирида ўтказиладиган буддистлар байрамида озод этилади”.
Маълумот ўрнида: ўтган йил ноябрь ойида ўтказилган сайловларда Аунг Сан Суу Ки бошчилигидаги Миллий демократик лига партияси ҳукуматни мустақил шакллантириш учун етарли овоз олганди. Генераллар эса сайловлар натижаларини сохталаштирилган деб топди.

Янги парламентнинг биринчи сессияси 1 февраль куни бошланиши керак эди, аммо армия депутатларга иш бошлаш имконини бермади ва ҳокимият мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони Мин Аунг Ҳлаинг қўлига ўтди.

Хабарларга қараганда, генерал Мин Аунг Ҳлаинг АСЕАНнинг баъзи бир талабларини қабул қилишга рози бўлган.

РБК

loading...