Олма ва қовоқдан ажойиб пирог

0

Мазкур пишириқдаги олма қовоқ билан уйғунлашиб ўзгача таъм, қуюлтирилган сут эса унга ёқимли маза беради.

Керакли маҳсулотлар:

 

сариёғ — 250 г;

ун — 400 г;

туз — 1 ош қошиқ;

сув — 130 мл;

қовоқ — 600 г;

олма — 1-2 дона;

лимон — 1 дона;

ваниль шакар — 10 г;

қуюлтирилган сут — 150 г;

маккажўхори крахмали — 1 ош қошиқ;

тухум — 1 дона;

долчин — 3/1 қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

 

Сариёғни бир пиёла ун билан майдалаб, туз ва муздек сув қўшинг.

Хамир қориб, ундан тахминан 3/1 қисмини олиб қўйинг. Қолган хамирнинг икки қисмини алоҳида фольга билан ўраб, 20-30 дақиқага музлаткичга қўйинг.

Қовоқни тозалаб, майда бўлакларга бўлинг. Олмани ҳам майдалаб олинг.

Лимонни пўстидан тозалаб, шарбатини сиқиб олинг. Олма ва қовоқли лимон суви, долчин ва ваниль шакар қўшиб, аралаштиринг.

Қуюлтирилган сут ва крахмални ҳам қўшиб, яна аралаштиринг.

Музлаткичдаги хамирнинг катта қисмини олиб, юпқа қилиб ёйинг.

Хамирни газ патнисига ёйиб, четларини бураб чиқинг ва ичини начинка билан тўлдиринг.

Хамирнинг иккинчи бўлагини ҳам ёйиб, кенглиги икки сантиметрдан ошмайдиган ленталарга бўлинг.

Хамир бўлакларини бир текисда тахлаб чиқинг. Лентанинг ортиқча қисмини пичоқда кесиб олинг.

Тухумни кўпиртириб, пирог устига суртинг.

Қовоқли пирогни 40-50 дақиқа 190 даражали печда пишириб олинг.

loading...