Қашқадарёда «Nexia» лар иштирокида туқнашув содир бўлди

0

Жорий йилнинг 20 октябрь куни соат 08:30 ларда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-307 автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Nexia» русумли ҳамда ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган А.Г. бошқарувидаги яна бир «Nexia» русумли автомобиль иштирокида туқнашув содир бўлган.

🔹Натижада, ҳайдовчи А.Г. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...