Қизилтепада қарздорлик учун “HOWO” автотранспорти хатланди

0

Қизилтепа туманидаги “Олтинча балиқча шаршара” МЧЖ томонидан олинган кредитни ўз вақтида қайтармаганлиги ва кредит шартномаси бўйича мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2021 йил 19 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Олтинча балиқча шаршара” МЧЖдан АТИБ “Ипотека банки” Навоий вилоят филиали фойдасига жами 1 млрд. 657 млн. сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “HOWO” автотранспорт воситаси ва бошқа мол-мулкларга қаратиш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қизилтепа туман бўлими олиб борилган ижро ҳаракатлари қарздор корхона томонидан гаровга қўйилган автомашина қасддан яширилиб, бир муддат пайсалга солиниб келинди.
Бюро ходимларининг қарздорликни ундириш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди ва қидирув натижасига кўра автомашина топилди.
Ҳозирда уни «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

loading...