Техасда йўловчи самолётида ёнғин чиқди

0

АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради, деб хабар берди KTRK-TV телеканали.

Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан кескин қўнишни амалга ошириши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Уоллер округи шерифи Троя Гидрининг айтишича, самолётда 21 нафар йўловчи бўлган, ҳалокат оқибатида қурбонлар бўлмагани айтилмоқда.

Техас жамоат хавфсизлиги департаментининг маълумот беришича, ҳодиса Ҳюстон аэропорти яқинида юз берган.

ТАСС

loading...