Тошкентда 9 ой ичида жиноятчилик даражаси ортди

0

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қирқ саккизинчи сессиясида маълум қилинди.

 

Таъкидланишича, амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик чора-тадбирларга қарамасдан қонунбузилиш ҳолатлари кўпаймоқда.

 

“Жумладан, ўтган даврда 11 196 та жиноят содир этилди. Уларнинг 4 318 таси фош этилди. Хусусан, фирибгарлик жиноятлари ортяпти”, – дейилган пойтахт ҳокимлиги хабарида.

 

Сессияда ҳар бир туманда “жиноят ўчоғи”га айланган оғир маҳаллалар танлаб олиниб, қўшимча куч ва воситалар ажратилгани маълум қилинди.

 

 

loading...