Уч нафар қирғиз амалдори қўлга олинди. Сабаби улар…

0

Чегара хизматининг алоҳида раҳбарлари ҳомийлигида «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти ходимлари чегарадан ўтаётган фуқаролардан тизимли равишда пул ундиришган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

 

Aниқлик киритилишича, ходимлар асосан Ўзбекистон фуқаролари ва оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан пул ундирган. Факт Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг «Бир гуруҳ шахслар томонидан пора олиш» моддаси бўйича рўйхатга олинган.

 

«19 октябр куни «Достук-автодорожний» назорат-ўтказиш пункти бошлиғи A.Е., Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Ч.Н., шунингдек директорнинг биринчи ўринбосари — Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бош штаби Курсанбек Бекташев қўлга олинди. Қўлга олинганлар Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитасининг Ўш ва Ўш вилояти бўлимига жойлаштирилди”, – дейилади бошқармада.

loading...