Ўт пуфагида тош бўлса, нималарга аҳамият бериш керак?

0

Ўт пуфаги касаллигининг ривожланишида генетик омил билан бир қаторда овқатланиш ҳам муҳим роль ўйнайди.

Ўт-тош касаллигини даволаш усуллари қуйидагича:
-Даволаш турини танлаш клиник белгиларнинг оғирлигига боғлиқ. Шикоятлар бўлмаса, фақат динамик кузатув, тўғри турмуш тарзи ва рационал овқатланишни ташкил этиш талаб қилинади. Aгар аломатлар мавжуд бўлса, консерватив ёки жарроҳлик даволанишни танлаш мумкин.
-Ўртача юқори калорияли таомларни истеъмол қилиш тавсия этилади, кичик бўлакларда, лекин тез-тез (кунига 5-6 марта 2-3 соат ичида) овқатланиш тавсия этилади.
Рацион қуйидагича тузилиши керак:

– сабзавотлар, ўтлар, кепак, ёввойи гуруч ва бошқалар;
– ёғ миқдорини камайтириш, гўштли товуқ, курка, кам ёғли сут маҳсулотлари ва кам ёғли балиқ турларини танлаш;
– дудланган гўшт, қовурилган овқатлар, ун маҳсулотлари ва ширинликлардан воз кечиш керак бўлади.

SoglomHayot