Японияда баландлиги 1 592 метр бўлган вулқон отилди

0

Маҳаллий ҳукумат аҳолини вулқон жойлашган ҳудудга яқинлашмасликка чақирмоқда. Кумамота префектурасининг жануби-шарқидаги Кюсю оролида жойлашган Асо вулқонининг ҳаракати чоршанба куни рўй берган. Бу ҳақида мамлакатнинг миллий метеорологик бошқармаси эълон қилган.

 

Қурбонлар ва кўрилган зарар ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бундан ташқари, вулқоннинг ҳаво йўлларига таъсири ҳам маълум эмас.

 

Метеорология бошқармаси хавф даражаси беш балли шкалада иккинчи даражадан учинчи даражага кўтарилиши ҳақида огоҳлантирди. Кратердан 1 км радиусда катта тоғ жинслари ва пирокластик оқимларнинг отилиши излари кўрилган. Шу билан бирга, вулқоннинг ўзига 2 км дан ошиқ яқинлашиш тақиқланади.

 

Асо – дунёдаги катта вулқонлардан бири ҳисобланади. Унинг баландлиги 1 592 метрни ташкил этади. Унда турли кучли портлашлар мунтазам равишда қайд этилади. Бундан аввалги портлаш 2019 йилда рўй берганди.

loading...