Одамфурушлар қўлга олинди

0

Бухоро вилояти Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, шаҳарнинг Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро Р.Ҳ. (аёл) 1999 йилда туғилган таниши фуқаро Р.Л. билан ўзаро жиноий тил бириктиради.
Натижада, шу кўчада вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2003 йилда туғилган фуқаро К.С.(аёл)ни жорий йилнинг 4 сентябрь куни алдов йўли билан ўз уйига олиб келиб, ундан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун фуқаролик паспортини олиб қўяди. Унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жорий йилнинг 4 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида моддий ҳақ эвазига бегона эркаклар билан жинсий алоқа қилиб фоҳишалик қилишга мажбурлайди. Жорий йилнинг 9 октябрь куни ўз уйи яқинида фуқаро К.С.ни навбатдаги мижозга 800 минг сўмга пуллаб, шаҳвоний ниятларда ўзга бир эркак билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлайди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида гумон қилинувчи фуқаро Р.Ҳ. ва унинг шериги жиноят устида қўлга олинади. Улардан махсус ишлов берилган 800 минг сўм нақд пуллар ва фуқаро К.С.нинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Р.Ҳ. ва Р.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми. “в”,”г”,”э” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...